Aмерика кино санъати академияси – Оскар янги совриндорлар номини эълон қилди, деб хабар берди “Kazinform”.

96-марта бўлиб ўтган маросимда 23 нафар ғолиб аниқланиб, асосий номинациялар бўйича лауреатлар рўйхати эълон қилинди: энг яхши фильм –“Оппенгеймер”, энг яхши актриса – Эмма Стоун (“Бечора ва бахтсизлар”), энг яхши актёр – Киллиан Мерфи (“Оппенгеймер”).

Шунингдек, энг яхши қўшиқ – What Was I Made For? (“Барби”), энг яхши мусиқа – “Оппенгеймер”, иккинчи пландаги энг яхши актёр – кичик Роберт Дауни (“Оппенгеймер”), энг яхши хорижий фильм – “The Zone of Interest”, энг яхши мослаштирилган сценарий – “American Fiction”, энг яхши анимацион фильм – “Бола ва қуш” (Kimitachi wa Dou Ikiru ka) каби кўплаб мукофотлар эгаларига топширилди.