Судан пойтахти Хартумни исёнчи Тезкор ҳаракат кучларидан озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт яқин кунларда бошланади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Али Содиқ Али “РИА Новости”га берган интервьюсида.
– Яхши хабар кутяпмиз, озодлик ҳаракати тез орада бошланади, – деган у. – Йўлдош-шаҳар Омдурман исёнчилардан, қарийб, тозаланди. Умид қиламизки, уларни шаҳарнинг қолган қисмидан ҳам ҳайдаб чиқарамиз.
2023 йил 15 апрелдан буён Суданда Муҳаммад Ҳамдан Дагло қўмондонлигидаги Тезкор ҳаракат кучлари ва мунтазам армия ўртасида жанг кечмоқда. Томонлар ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳарбий ҳаракатда эришаётган муваффақияти, назорат қилиб турган манзиллари ҳақида бир-бирини инкор этувчи хабарлар тарқатиб келмоқда.