Хитой археологлари Шарқий Цзянсу музофотидаги Нанкин шаҳрида 420-589 йиллари жанубда ҳукмронлик қилган Лян сулоласи даврида қурилган қадимий пойтахт дарвозасига олиб борувчи йўлни топди.
“Синьхуа” агентлиги хабар беришича, қазилган йўлнинг узунлиги 210 метр, кенглиги 26 метр. Ҳар икки томондан хандак қазилган. Мутахассислар фикрича, мазкур иншоот фақат ҳукмдорлар учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, кенглиги тахминан 33 метрли қадимий ғиштин дарвоза харобаси бир вақтлар қироллик пойтахтига жанубдан кириш жойи шу ер эканини англатади.
2017 йилдан бери археологлар Нанкин шаҳрида 12 минг квадрат метр майдонда қазиш ишларини олиб борган. Тадқиқот давомида ҳудуд тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга кўплаб объектлар аниқланди.