ЖССТ: Ғазодаги касалхонада ўн нафар бола очликдан нобуд бўлди

310

Ғазо секторида ягона ҳисобланган Камол Адван болалар касалхонасида ўн нафар норасида очликдан ҳалок бўлди, деб ёзди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

– Камол Адван беморлар билан тўлиб кетди, – дейилган ахборотда. – Озиқ-овқат етишмаслиги ўн гўдакнинг ўлимига сабаб бўлди. Электр йўқлиги ҳам беморлар парвариши учун жиддий хавф туғдирмоқда. Ҳалокатли вазият, айниқса, тезкор даволаш ва энди туғилган чақалоқлар бўлимида яққол сезилмоқда.