Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда келгуси икки йилда Хоразм вилоятида тупроқ йўллар умуман қолмаслиги кераклиги қайд этилди.
Яроқсиз йўлларнинг ярмини шу йилнинг ўзида таъмирдан чиқариш, “Урганч – Шовот” йўлининг 20 километрини сақлашга хусусий секторни жалб қилиш топширилди.
Вилоятдаги 233 километр йўллар “ҳажм” усулида таъмирланиши, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган “4Р-156” автомобиль йўлининг 84 километри цемент бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.
ЎзА