Aнтарктидада Туркия майдонига тенг катталикдаги муз уч йил давомида эриган. Бу ҳақда 8-миллий Aнтарктика илмий экспедицияси таркибидаги туркиялик олимларнинг сўнгги уч йиллик тадқиқот натижасига асосланган ҳисоботида айтилган.
Туркия тадқиқот гуруҳи жойлашган Хорсшу оролидаги GNSS станциялари ёрдамида денгиз сатҳи, атмосферадаги буғ, шунингдек муз ва қор даражаси каби муҳим унсурларни кузатган олимлар, айниқса, сув буғи миқдоридаги ўзгариш сезиларли эканини аниқладилар. Бу ҳолат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Шу билан бирга, сунъий йўлдош ўлчаш техникаси ёрдамида салмоқли қор музлиги эриши кузатилган.
Олимлар бор-йўғи бир йил ичида содир бўлган қор ва музлик эриши натижасида турли хил муз ёриғи ва кўлмаклар юзага келганини аниқладилар. Таъкидланишича, музликнинг шу тезликда эриши давом этса, атмосферага кўпроқ буғ чиқиши ва иссиқхона гази концентрацияси ошиши орқали муқаррар равишда глобал иқлим ўзгариши тезлашади. Бу табиатни чучук сув билан таъминлайдиган музлар эриб, денгизда ғойиб бўлишини англатади.
8-Миллий Aнтарктика илмий экспедицияси мувофиқлаштирувчиси, профессор Буржу Ўзсой айтишича, Aнтарктидада муз нафақат камаймоқда, балки жиддий йўқолиш хавфини ҳам намоён этмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА