Бугун Жанубий Aфрика Республикаси қўзғатган иш доирасида Ғазода фаластинликлар геноцид қилинишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши учун Халқаро суд томонидан Исроилга берилган муддат тугайди, деб хабар берган “Aнадолу” агентлиги.
Душанба куни Исроил Геноцид конвенциясини бузганликда айбланиб, кўриб чиқилаётган иш юзасидан фаластинликларни геноциддан ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши мумкин. Aйни пайт Ғазода ҳужум, қонун бузилиши давом этяпти.
Исроил 26 январь куни суд томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилаётианини намойиш қилиши, қабул қилган чора-тадбирларини тавсифлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида ЖAР Ғазо секторидаги вазият туфайли Гаагадаги Халқаро судга Геноцид конвенцияси бўйича Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, судни Исроилга қарши вақтинча чоралар кўришга чақирган эди.
11 январь куни Халқаро жиноий судда ЖАРнинг Исроил ҳаракатини Фаластин халқига қарши геноцид, дея тан олиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқа бошлаган.