Қатар Давлати ахборот агентлиги – “QNA” Доҳада бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти, ҳунармандлиги ва туризми ҳафталиги” тўғрисида мақола эълон қилди.
Мақолада Маданият ҳафталиги доирасидаги тадбирларда мамлакатимиз номоддий маданий мероси, миллий санъати ва халқ анъаналарининг ноёб намуналари намойиш этилаётгани урғуланган.
Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган бундай нуфузли тадбирлар икки давлат ўртасидаги маданий алоқани мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз меросини асраб-авайлаш ва ўзаро танитишга хизмат қилиши таъкидланган. Зеро, ўзбек халқининг анъаналари, қадим маданий мероси қатарликларда илиқ таассурот қолдиряпти.
Муаллиф ҳафталик доирасида миллий санъатимизни намоён этувчи концерт дастурлари, кўргазма, ижодий мулоқот, тақдимотлар бўлиб ўтаётганига, ҳамкорликнинг янги уфқлари, келгуси режалар белгилаб олинаётганига ҳам тўхталган.