Ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

646

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонининг Vision Invest ва ACWA Power компаниялари бошқарув кенгаши раиси, «Ўзбекистон – Саудия Арабистони» ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Дастлаб, меҳмонларга рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, IT-Паркда яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, делегация аъзолари  Uzinfocom фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Ўз навбатида Муҳаммад Абунайян Vision Invest компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

Музокаралар давомида Vision Invest ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида телекоммуникация соҳасини ривожлантириш, IT аутсорсинг хизматлари амалга оширилиши бўйича режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири