Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган “Катта дубулға” мусобақасида вакилларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Афсуски, мусобақанинг сўнгги кунида вазни 100 килограммдан ортиқ бўлган ҳамюртимиз Ўткирбек Тўрабоев бронза медали учун ўтган беллашувда нидерландиялик Юр Спайкерсга имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур “Катта дубулға” турнирида аёллар орасида -52 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Диёра Келдиёрова олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, -48 кг вазнда Ҳалима Қурбонова ҳамда вазни -60 кг бўлган Достон Рўзиев бронза медали билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА