Дональд Трамп Филадельфиядаги конференцияда 399 долларлик олтин рангли оёқ кийим брендини намойиш қилди. Чекланган тартибда 1000 жуфт чиқарилган бу кроссовкалар ўзига хос тарзда рақамланган. Орқа қисмига Қўшма Штатлар байроғи, ён томонига “Т” ҳарфи туширилган. Собиқ президент ушбу лойиҳани 13 йилдан бери ўйлаб юргани ва сезиларли муваффақият келтириши мумкинлигини айтган.
Трамп янги брендини молиявий фирбгарликда айбланиб, 355 миллион доллар жаримага тортилгандан сўнг эълон қилди. Судья Артур Энгоран унга 3 йил давомида компания раҳбари лавозимида ишлаш ва Нью-Йоркдаги банклардан кредит олишни тақиқлади.
Аввалроқ миллиардер ёзувчи Жин Керроллнинг обрўсига путур етказгани учун 83 миллион доллардан кўпроқ жаримага тортилган эди. Фоиз тўлови билан қўшиб ҳисобланганда Трампнинг қарзи ярим миллиард доллардан ошиши мумкин.
Собиқ раҳбар бу чораларнинг барини яқинлашаётган сайловда президентликка сайланишига тўсқинлик сифатида баҳоламоқда.