Намангандаги “Марказий” стадионда Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Навбаҳор” ва “Ал-Иттиҳод” учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсада, ҳисоб очилмади. Энди ушбу жамоалар 22 февраль куни Жидда шаҳрида жавоб учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида “Насаф” ўз майдонида “Ал-Айн” билан дуранг қайд этган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА