Болгария мезбонлигида ўтаётган “Strandja” мусобақасининг чорак финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилди ва улар орасида 4 нафари ярим финалга йўл олди.
Чорак финал босқичида вазни -50 кг. бўлган Сабина Бобоқулова мезбонлар вакиласи Венелина Поптолевани, -57 кг. вазнда эса Ҳуморабону Мамажонова ҳиндистонлик Сакшини 3:2 ҳисобида енгди. Эркаклар ўртасидаги -86 кг. вазн тоифасида Самандар Жалолов ва Жугноо (Ҳиндистон), вазн оғирлиги +92 кг. бўлган Жаҳонгир Зокиров ҳамда Сагар (Ҳиндистон) беллашуви 5:0 ҳисобида якунланди. Афсуски, Мадияр Сайдраҳимов ўз вазнида ирландиялик Марлей Жаcкга имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 75-маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақада чорак финал баҳслари давом этмоқда. “Strandja” турнирининг финал жанглари 11 февраль куни ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА