Жорий йилнинг 1 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан 648-сонли “Бейнеу-Нукус” йўналишидаги йўловчи ташувчи поезднинг 8-сонли вагони божхона назоратидан ўтказилди. Натижада вагон кузатувчисига тегишли сумкада озиқ-овқат маҳсулотлари остига яширилган, ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган ва сифати кафолатланмаган “H2 Premium” номли 394 қутида жами 15 минг 760 дона биологик фаол қўшимча борлиги фош этилди. Дастлабки сўровга кўра ушбу капсулаларнинг умумий қиймати 441 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири