АҚШ маъмурияти Вашингтон олдида Украинага ажратилаётган ҳарбий ёрдамдан ўзга йўл йўқ, деб ҳисоблайди. Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан чоршанба куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
– Вашингтон ажратаётган улкан миқдордаги ҳарбий ёрдамга муқобил вариант йўқ, ушбу масалада вақт ҳал қилувчи аҳамиятга эга, – деди Салливан.
Мулозим Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг истеъфоси ҳақида тарқалаётган миш-мишларга ҳам тўхтатилиб ўтди:
– Биз Украина ҳукуматини ҳам, Қуролли кучларини ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз, кадрлар бўйича қарор чиқаришни уларнинг ўзига қолдирамиз. Бундай ишлар Вашингтондан ёки НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳидан туриб ҳал қилинмайди.