Вашингтон апелляция суди АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп 2020 йилдаги сайлов натижасини ўз фойдасига ҳал қилишга урингани бўйича эълон қилинган жиноий ишда иммунитетга эга эмас, дея қарор чиқарди.
Шундай қилиб, суд идораси қуйи инстанцияларда айбланувчига иммунитет бермаслик ҳақида қабул қилинган суд қарорларини ҳам қўллаб-қувватлади.
Сиёсатчининг сайлов штаби маълум қилишича, Трамп ушбу қарор устидан шикоят қилмоқчи.
2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган навбатдаги президент сайловида Жо Байден қайта сайланиш учун курашга киришмоқчи эканини маълум қилган. Аввалги етакчи Трамп ҳам сайлов олди пойгасида иштирок этишини айтган. Ҳали унда республикачилар партиясидан номзод этиб кўрсатилиши эҳтимоли юқори.