Жорий йил Франция пойтахтида ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге ҳаддан ташқари кўп маош олаётгани туфайли терговга тортилди. Бу ҳақда хабар тарқатган “AFP News” агентлиги ёзишича, ишни Молия прокуратураси олиб боряпти.
2020 йилдан буён мазкур лавозимда ўтирган Эстанге йилига 270 минг евро даромад қилган.
Бу нотижорат ташкилоти раҳбарига компенсация тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатига зид, дейилади хабарда.
Воқеа ривожига муносабат билдирган ташкилий қўмита раиснинг маоши тартибга солингани, бу хабар барчани қаттиқ таажжубга келтирганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси 26 июль-11 август кунлари бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев. ЎзА