Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклади.

Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.