“BCW Sports” агентлиги ижтимоий тармоқда фаол бўлган халқаро спорт федерациялари ва ушбу ташкилотлар раҳбарларининг 2023 йилги рейтингини эълон қилди.
Маълум бўлишича, Халқаро крикет кенгаши (ICC) “Facebook”, “Instagram”, “LinkedIn”, “Threads”, “TikTok”, “YouTube” ва “X” (аввалги “Twitter”)даги мавжуд 106 519 541 обуначиси билан етакчи сифатида эътироф этилди.
Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (FIFA) ва Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA) рейтингнинг кейинги поғоналаридан жой олди.
Халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари орасида Умар Кремлёв (Халқаро бокс ассоциацияси) “Instagram”, Жанни Инфантино (FIFA) “LinkedIn” ва Аркадий Дворкович (Жаҳон шахмат федерацияси) “X” тармоғидаги фаоллиги орқали 2023 йилнинг пешқадам спорт раҳбарлари, дея талқин қилинди.
Т. Рўзиев, ЎзА