АҚШ Россиянинг ҳарбий имкониятини йўққа чиқариш учун Украинага ёрдам беришда давом этиши керак. Бу чора НАТОнинг ҳам хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Шимолий альянс бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан бирга ўтказган матбуот анжуманида шундай деди.
– Украинага кўмаклашиш – хайрия эмас, балки хавфсизлигимиз учун инвестиция, – деди Столтенберг. – АҚШ ҳарбий бюджетининг камгина қисми ҳисобидан Украинага берилган қурол Россиянинг ҳарбий имкониятини сезиларли даражада сусайтириш имконини беради. Қолаверса, бирор Америка аскари жанг майдонига ташлангани йўқ.
Бош котиб таъкидлашича, Россия Украинани мағлуб этиши “АҚШнинг Эрон ёки КХДР каби душманларини рағбатлантиради”.