“Док-1 Макс” фожиаси: ҳиндистонлик судланувчига суд-тиббий экспертизаси тайинланди (+видео)
365

“Док-1 Макс” фожиаси доирасидаги суд ишининг 29 январь кунги мажлисида Quramax Medical МЧЖ бош директори судланувчи Сингх Рагвендра Пратарнинг кўрсатмаси тингланди.
Унга кўра, тергов жараёнида ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар қўлланилиб, тан жароҳати етказилган. Сингх Рагвендра Пратар босим остида берган кўрсатмаларидан воз кечишини айтди.
Судлов ҳайъати тергов жараёнида ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилгани тўғрисидаги кўрсатувлар бўйича ўзининг ташаббуси билан қарор қабул қилди ва суд тиббий экспертизаси тайинлади. Экспертиза ўтказиш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали экспертлари зиммасига юклатилди.
Шу сабабли суд ишига 2 февралга қадар танаффус эълон қилинди.
Сардорбек Поёнов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА.