Япония ҳукумати Украинага ёрдам беришнинг 7 йўналишини белгилаб олди, деб ёзган “Санкэй” газетаси.
Украинани иқтисодий қайта тиклаш бўйича бўлиб ўтган Япония – Украина конференциясида кунчиқар мамлакат Киевга гуманитар ёрдам, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик, масофавий тиббиёт, биология ва ахборот технологияси, ахборот-алоқа тизимини ривожлантиришга кўмаклашиши маълум қилинди.
Умуман, тадбирда 20 та ҳужжат имзоланиши кутиляпти. Масалан, масофавий тиббиёт йўналишига 10 миллиард иена (тахминан 68 миллион доллар) қийматга эга инвестиция йўналтирилади.
Мазкур йўналишлар уч асосий платформа бўйича тақсимланади: зудлик билан қайта тиклаш, иқтисодиётни кучайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, муайян ишларни амалга ошириш учун зарур муҳит яратиш.