Финляндиядаги президентлик сайловининг биринчи турида машҳур Aлександр Стубб устунликка эришди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, берилган овозлар якшанба оқшомида санаб чиқилгач, энг кўп 27,1 фоиз сайловчи Aлександр Стуббни танлагани аёнлашди. Иккинчи ўринни 25,7 фоиз овоз билан собиқ ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто эгаллган.
Президентлик сайловида ғалаба қозониш учун камида 50 фоиз овоз тўплаш лозим эди. Демак, энди республиканинг навбатдаги раҳбари иккинчи босқичда – 11 февраль куни аниқланади.
Янги Президент 1 мартда иш бошлайди.