Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида Олимпия ўйинлари ғолиби қозоғистонлик Ольга Рипакова соврини учун ўтказилган IX халқаро турнирда мамлакатимизнинг енгил атлетика бўйича терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Ўзбек атлетларининг илк медали 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Лидия Подцепкина томонидан қўлга киритилди. У ушбу баҳсларда 8,41 натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга эга чиқди. Шунингдек, ўзининг янги шахсий рекордини ўрнатди. Ҳудди шу масофада эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Эргаш Нормуродов 7,90 натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақанинг 400 метр масофага югуриш пойгасида иштирок этган Лайло Аллаберганова терма жамоамизга иккинчи олтин медални келтирди. Узунликка сакрашда Роксана Худоярова бронза медали соҳибасига айланди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА