ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида жойлашган “Lanko miya” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси қизилмия экстракти ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Корхона 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, 42 гектар ер майдонида етиштирилаётган маҳсулот Франция, Хитой ва Америка Қўшма Штатларига экспорт қилинмоқда.
Қўшма корхонада 320 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.
Ўтган 2023 йил давомида корхонада 2 минг тонна қизилмия экстракти ишлаб чиқарилди. Жорий йилда эса ишлаб чиқариш ҳажмини 5 минг тоннага етказиш ҳамда ишчилар сонини кўпайтириш режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА