ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг 20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи Тошкентда бўлиб ўтади.
Бугун ана шу нуфузли турнир пойтахтимиздаги “Пахтакор” қиличбозлик мажмуида старт олди. Мазкур мусобақада жаҳоннинг 8 мамлакатидан ташриф буюрган 50 нафар моҳир қиличбоз беллашувларга киришди.
Қизлар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ўтказилаётган турнирда 15 нафар спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя этмоқда.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА