Тошкентдаги “Пахтакор” қиличбозлик залида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича ёшлар тоифасида Жаҳон кубоги босқичи бошланди.
Қизлар ўртасида кечаётган ушбу мусобақада 8 мамлакатдан 50 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Беллашувларда “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари совриндори Дилназ Муртазаева, шунингдек, Шаҳзода Эгамбердиева, Бибимарям Сапарова каби халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Дастурга кўра, бугун яккалик беллашувлари ўтказилади. Эртага, 21 январь куни жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА