Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси томонидан “М25″ туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда.
Унда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов чорак финалда франциялик Антуан Гибодога қарши ўйин ўтказиб, 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у финал йўлланмаси учун австриялик Сандро Коппга қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтада Қатарда ўтказилган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида бош совринни қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА