Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган футбол бўйича Осиё кубогининг иккинчи тур баҳслари доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро рақобатлашди.
“Аҳмад бин Али” стадионида ўтган ушбу учрашувда Сречко Катанец шогирдлари рақибларини 3:0 ҳисобида енгди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Аббос Файзуллаев, Игорь Сергеев, Шерзод Насруллаев муаллифлик қилди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобидаги очколарини 4 тага етказди ва гуруҳнинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Шунингдек, “B” гуруҳидаги Австралия ва Сурия учрашувида 1:0 ҳисоби қайд этилди. Ушбу ғалаба Австралияни 6 очко билан кейинги босқичга олиб чиқди.
Маълумот учун, терма жамоамизнинг навбатдаги ўйини 23 январь куни Австралияга қарши ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА