АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият дунё тартибини белгилаш ҳуқуқи учун кескин рақобат бошланган янги давр остонасида турибди.

У Давос халқаро анжуманида сўзга чиқиб, ҳозир аҳвол урушолди йилларидаги вазиятга ўхшашини айтган.

“АҚШ 1930 йиллардагидан фарқли улароқ, ўзини ўзи яккалаб қўйишга қараб бормайди, балки тарих қайта такрорланмаслиги учун ҳаракат қилади. Биз ҳозир янги даврнинг дастлабки йилларини бошдан кечирмоқдамиз. Қудратли давлатлар Совуқ уруш даврининг исталган босқичига қараганда кўпроқ ўзаро боғланган. Биз қурмоқчи бўлган дунё учун қаттиқ рақобатга киришганмиз”, – деди Салливан.

Салливаннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар, “очиқ тажовуз”ни қайтариш учун дунёни сафарбар қилмоқда ва муносабатларимиздаги энг муҳим жиҳатларини бошқариш учун шиддатли ва фаол дипломатияни давом эттирмоқда.

Расмийнинг айтишича, у келажакка некбинлик билан қарайди ва Қўшма Штатлар замонимизнинг энг катта муаммоси, яъни, ўзаро боғлиқлик давридаги стратегик рақобатда муваффақият қозониш қобилиятига ишонади.