НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина можароси “ҳолдан тойдириш урушига айланмоқда”, деб баёнот берди.

Унинг фикрича, энди керакли миқдорда ўқ-дорилар ва эҳтиёт қисмлар ғамлашга эътибор қаратиш лозим.

“Бу мажора ҳозирда тинкани қуритиш урушига айланиб бормоқда. Бу нафақат янги тизимларни йўлга қўйишни, балки керакли миқдорда ўқ-дорилар ва етарлича эҳтиёт қисмларни ғамлаш зарурлигини англатади”, – деган Столтенберг Давосда “Блумберг” ахборот агентлигига берган интервьюсида.