Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

276

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига:

гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида хавфсизлик декларациясини тузиш ва гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби;

гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш тартиби каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Мазкур қарор гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлашини кузатиб бориш имконини беради.

ЎзА