Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, мамлакатимиз яккакурашчилари орасида ёрқин ғалабалари билан эътиборга тушган, 2016 йилги Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби, «Жакарта-2018» ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва кўплаб халқаро турнирларда муваффақият қозонган Диёрбек Ўрозбоев дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Хоразм спорт мактабида камол топган Д.Ўрозбоев етакчилигидаги мамлакат ёшлар терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби айни кунларда Тошкент вилоятида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА