Финляндия ва Россия ўртасидаги чегара яна бир ой ёпиқлигича қолади, деди чоршанба куни мазкур давлат Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик вазири Сари Эссайя.
Икки мамлакат ўртасида чегара Фин ҳукумати томонидан 15 декабрдан 14 январгача ёпилган эди.
Финляндия ўтган йил 9 ноябрдан учинчи мамлакатлардан назоратсиз мигрантлар тўлқинини тўхтатиш учун Россиядан келаётганларга чеклов жорий қила бошлаган. Натижада 30 ноябрдан 13 декабргача Россия–Финляндия чегарасининг барча ўтиш пунктлари ёпилди.
Финляндия ҳукумати Россияни хориждан бошпана қидириб келаётганларни атай чегарага жўнатаётганликда айблаб келмоқда, деб ёзмоқда “РИА Новости”.