АҚШда соф азотдан фойдаланган ҳолда жиноятчига қўлланиладиган биринчи қатл тадбири жорий йилнинг 25 январь куни Алабама штатида амалга оширилади.
Бу усул 1988 йилда руҳонийнинг хотинини ўлдиришда айбланган Кеннет Смитга нисбатан қўлланилади, деб ёзмоқда Америкада чоп этиладиган “NBC” сайти суд ҳужжатларига таяниб.
Смитнинг адвокатлари бу усул шафқатсизлик қоидаларидан ажралиб туришини, соф азотдан фойдаланган ҳолда жиноятчини қатл этиш қоидаси Алабама штати ҳукуматининг Смитдан “тажриба қуёни” сифатида фойдаланаётганидан далолат эканлигини билдиришган.
Т. Рўзиев, ЎзА