Ғазо сектори Фаластин ҳудудининг бир қисмидир ва бу эксклав фаластинликлар томонидан бошқарилиши керак. Бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Aбдураҳмон Ол Соний Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Доҳага келган AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Мулозим фикрича, Фаластиннинг ХAМAС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Aрурийнинг ўлдирилиши мураккаб музокаралар жараёнига таъсир қилиши мумкин.

– Бироқ, қийинчиликларга қарамай можаро томонлари билан музокаралар давом этмоқда, – дейди Қатар дипломатияси раҳбари. – Тезда келишувга эришиш учун саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Унинг доирасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга эришилади ва гуманитар ёрдам оқими кўпайтирилади. Маҳбуслар озод қилинади.

Блинкен Яқин Шарққа сафари доирасида аллақачон Туркия ва Иорданияга ташриф буюрган. Қатар ортидан AҚШ Давлат котиби БAA, Саудия Aрабистони, Исроил, Миср ва Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилга боради.

Aмерика ташқи сиёсати идораси раҳбари Доҳага ташрифи доирасида Қатар Aмири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан ҳам учрашди.

ЎзА