Беларусь президенти Aлександр Лукашенко Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат мамлакатнинг миллий ҳуқуқий интернет порталида эълон қилинди.
Беларусь парламенти декабрь ойи охирида келишувни ратификация қилган. Ҳужжат ШҲТнинг тўлақонли аъзоси мақомини олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажариш доирасида Беларусь парламент ратификацияси орқали қўшилиши керак бўлган битимлар рўйхатининг охиргиси ҳисобланади.
“2017 йил 1декабрда Сочида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга қўшилиш”, — дейилади қонунда. Қонун, шунингдек, Минск аввалроқ қўшилган ШҲТ доирасидаги келишувларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органларини ҳам белгилайди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Ўтган йилнинг июль ойида ШҲТ саммити доирасида ҳали ҳам кузатувчи мақомида бўлган Беларусь томонидан ташкилотга тўлақонли аъзо давлат сифатида аъзо бўлиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум имзоланган эди. Кейин Ҳиндистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Винай Кватра саммит якунлари бўйича Беларусь 2024 йилда бўлиб ўтадиган саммитда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли аъзо сифатида киришини айтди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити 2024 йил июль ойида Остонада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ЎзА