Япония ғарбидаги Ното ярим оролида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 48 кишига етди. Бу ҳақида Исикава расмийлари хабар бермоқда.

Куни кеча Исикава ҳудудида 5-7 магнитудали бир қатор кучли зилзилалар юз берди.

Япония метеорология агентлиги мамлакатнинг бутун ғарбий соҳиллари учун цунами ҳақидаги огоҳлантиришларни бекор қилди.

Важима шаҳрида табиий офат сабаб бўлган ёнғин натижасида 200 дан ортиқ бино қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Қидирув-қутқарув ишларида Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг 1000 га яқин ходими иштирок этмоқда.

Охирги 24 соат ичида 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

Зилзила тезюрар темир йўл линияларида узилишларга олиб келди.

ЎзА