АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга 147,5 миллион АҚШ долларга ҳарбий аслаҳалар сотишни маъқуллади, дея хабар беради Пентагон.
Блинкен Исроилга зудлик билан қурол сотишни талаб қиладиган фавқулодда вазиятни келтириб ўтган ва катта миқдорда ушбу давлатга қурол етказиб беришни маъқуллаган. Бу билан Блинкен бир ой ичида иккинчи маротаба Конгресснинг қурол савдосини тасдиқлаш жараёнини четлаб ўтган.
Бундан олдин ҳам худди шу тариқа Исроилга тахминан 14 минг танк снарядларини сотишга рухсат берган эди.