“The Times” нашрининг маълум қилишича, Буюк Британия ҳукумати йўловчилар паспорти назорати ўрнига аэропортлардаги чегара ўтиш жойларида юзни таниш тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда.
– Британияга келаётган йўловчилар чегарада паспортларини кўрсатишлари шарт эмас. Аэропортларда шахсни юздан таниб олиш илғор тизимидан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат берувчи янги электрон тизим жорий этилади, – дейилади мақолада.
Қайд этилишича, қироллик аэропортларида янги тизимнинг илк синовлари шу йилдан бошланади.
Британия чегара қўшинлари раҳбари Фил Дуглас нашрга берган интервьюсида янгиликдан мақсад “ақлли чегара” яратиш эканлигини айтди.