Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, жумладан, бошқарувни такомиллаштириш, соҳани ривожлантиришнинг келгуси истиқболларини белгилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида:

1. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти (кейинги ўринларда – Институт) этиб қайта ташкил қилинсин.

2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишзарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг барқарор тиббий маданиятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илғор ва мақбул хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишлариўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

тиббий статистикани шакллантириш ва юритиш, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тиббиёт соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш.

Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига кўра, тегишли равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари ходимларига тенглаштирилади.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Институт билан биргаликда икки ой муддатда 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва унда, жумладан, қуйидагиларни назарда тутсин:

соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган йилига 25 тагача промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрлаш;

уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юбориш;

журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили “Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси” танловини ўтказиш;

бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилиш, радиомаслаҳатлар тақдим қилиш ва буклетлар тарқатишни таъминлаш.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида қуйидагиларга асосий эътиборни қаратган ҳолда “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилишини таъминласин:

аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш;

фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш;

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш;

ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш;

соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш;

замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш;

кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш;

хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;

тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.

5. Қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилсин:

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.

6. Белгилансинки:

мазкур Фармоннинг 5-бандида кўрсатилган муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади;

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтикасаноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликнитўлиқ зиммасига олади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади;

соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

7. 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда – Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси) ташкил этилсин:

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

8. Қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 350 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;

спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи;

халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Белгилансинки, Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;

тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харидқилишахбороткоммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларинихорижда тайёрлаш ва қайтатайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрларсалоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккабоперацияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалбқилиш;

маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламливазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;

онкогематологик ва даволаш қийинбўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлашқуриш ва реконструкцияқилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болаларва отаона қарамоғиданмаҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ванодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ходимларини ўқитишқайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорлиталабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси ва унинг дирекцияси, шунингдек, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.

10. 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилсин.

11. Белгилансинки:

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади;

Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаганмаблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг кузатув кенгаши таркибини тасдиқласин.

Бунда, Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлашнинг шаффоф тартибини, унинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобдорликни, шунингдек, фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш масалаларини назарда тутиш.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                                                     Ш.МИРЗИЁЕВ

 

Тошкент шаҳри,

2023 йил 6 сентябрь