Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси ва буюртмасига биноан, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан “Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллиги” номли почта маркаси муомалага чоп этилди.

Етакчи портрети туширилган марка Озарбайжон Республикаси Президенти томонидан 2023 йил “Ҳайдар Алиев йили” деб эълон қилиниши муносабати билан тайёрланди.

Ушбу марка ҳар икки мамлакатнинг музейларига, давлат ва ҳукумат вакилларига юборилади, Ўзбекистон номидан ички ва халқаро муомалага чиқарилади.

Маданият марказидан маълум қилишларича, юртимизда Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар қизғин давом этмоқда, Умуммиллий етакчининг бой меросини тарғиб қилиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ғ.Хонназаров, ЎзА