Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туркия, Сурия, Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари ўртасида Анқара ва Дамашқ муносабатларини нормаллаштириш бўйича тўрт томонлама музокараларни диққат билан кузатиб боради. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фарҳон Ҳақ маълум қилди.

Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни 2022 йил 28 декабрда Москвада Россия, Сурия ва Туркия ҳарбий идоралари раҳбарлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин бошланган эди. Учрашувда қўшма уч томонлама комиссия тузиш бўйича келишувга эришилганди.

Шундан сўнг ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтиши керак эди. Унда Туркия ва Сурия президентлари Режеп Таййип Эрдоған ва Башир Асад учрашувини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш мўлжалланганди.

Бу орада Эрон ТИВ раҳбарининг мазкур маслаҳатлашувларда иштирок этиши хабар қилинади.

Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғлу 10 май куни Москвада Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш, терроризмга қарши кураш масалаларининг муҳокама қилиниши, шунингдек, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режаланаётганини маълум қилди.

ЎзА