Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-12, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан баландда) қорга айланиши мумкин. Баъзи туманларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
5-7 май кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
5-7 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА