Бугун, 2 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида давом этаётган теннис бўйича аёллар ўртасидаги “BeeTV 40 Womenʼs” турнирида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова россиялик Анастасия Тихоновага қарши кортга чиқади.
Мукофот жамғармаси 40 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мазкур турнирнинг кеча ўтказилган биринчи босқич баҳсларида Абдураимова таиландлик Пеангтарн Плипуек билан рўбарў келди.
3 соатдан кўпроқ вақт давом этган учрашувда ҳамюртимиз 6:7, 6:4, 6:4 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, иккинчи босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ушбу турнирнинг жуфтлик ўйинларида Нигина Абдураимова грузиялик Екатерина Горгодзе билан тандемда қозоғистонликларга қарши кортга чиқди ва 7:5, 4:6, 10:7 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бугунги ўйинда Н.Абдураимова муваффақиятли иштирок этиб, россиялик ракетка устасини томошабинлар сафига кузатиб қўя олса, финал йўлидаги асосий саралаш ўйинида япониялик ва молдовалик теннисчи қизлар қарама-қаршилигининг кучлиси билан дуч келади.
Эслатиб ўтамиз, Остонада ўтаётган турнирда 32 нафар ракетка устаси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА