Туркия газ маркази лойиҳасига тайёргарлик кўрмоқда, деди Президент Режеп Таййип Эрдоған. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Газ ишлари Қора ва Ўрта ер денгизидаги конларни ўзлаштириш билан кифояланмайди. Маълумки, Россия Президенти Владимир Путин Европага етказиб бериш учун Туркияда газ хаби яратишни таклиф қилди. Ҳозир шунга тайёргарлик кўряпмиз”, деди Туркия раҳбари.
Октябрь ойида Россия етакчиси “Туркия хаби “Шимолий оқим” орқали йўқотилган газ ҳажмини қоплаш имконини беради”, деган эди.
Путин таъкидлаганидек, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бундай қарорнинг хавфсизлик даражаси ҳам анча юқори.
Эрдоған марказ катта эҳтимол билан Туркия шимоли-шарқидаги Тракия вилоятида барпо этилишини айтган.