Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Усманов Наил Каюмович – «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси доценти
Шарофидинов Сувхидин – Сўх тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Фарғона вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Авазов Эргаш Хидирбердиевич – Республика туркман миллий маданий марказининг Сурхондарё вилояти бўлими раиси
Аджиосман Закир Сабриевич – Тошкент шаҳридаги «Авдет» қрим-татарлар миллий маданий маркази раиси ўринбосари
Адилбаев Жанабай – Қораўзак туманидаги «Қуралпа» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Блумхардт Александр – «Knauf» компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича ҳамкор бошқарувчилари бош вакили
Вейсалов Расул Латифович – Сирдарё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти
Володин Андрей Яковлевич – Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Наманган вилояти бўлими раиси
Гечу Сергей Викторович – «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2-навли прокат цехи электр ускуналарини таъмирлаш устаси, Тошкент вилояти
Евтушенко Ольга Анатольевна – Мирзо Улуғбек туманидаги «Alternativa kommunal plus» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Тошкент шаҳри
Ёғмиров Давлат Чўлиевич – Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази раиси ўринбосари
Искендеров Усен Муталипович – Ўзбекистон уйғур миллий маданий маркази раиси
Ким Антонина Е-Сеновна – Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раиси
Кулиева Минсилу Мавлетбаевна – Тошкент шаҳри бошқирд миллий маданий марказининг бошқирд-татар гуруҳи хонандаси, шоира
Ли Хиангрун – Самарқанд шаҳридаги «Azia Metall Prof» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти
Мамедов Элдар Кисмир-огли – Республика озарбайжон миллий маданий марказининг бошқарув кенгаши аъзоси
Миллер Валентина Александровна – «Wiedergeburt» Ўзбекистон немис миллий маданий марказининг Фарғона вилояти бўлими раиси
Митюлева Валентина Вадимовна – «Гидропроект» акциядорлик жамиятининг гидротехника бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳри
Назилов Додо – Республика тожик миллий маданий марказининг бошқарув кенгаши аъзоси
Наринбетов Турехан Канатович – Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Навоий вилояти бўлими раиси
Носиров Обиджон Хамидович – Ўзбекистон қирғиз миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси
Рагимова Мехрибан Зиядхан кизи – Миробод туманидаги «Темирйўлчилар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
Хаимов Миэр Рахманович – Ғаллаорол туманидаги «Ғаллаорол калий фосфат» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
Шелякина Людмила Константиновна – Тошкент шаҳридаги «The Big Smart Trade» масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Асланова Елена Юрьевна – Самарқанд вилояти гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг катта мураббийси
Монич Надежда Моисеевна – «Светлица польска» Ўзбекистон поляк миллий маданий марказининг Бухоро вилояти бўлими раиси ўринбосари
«Шуҳрат» медали билан
Қаландарова Матлуба Хамидовна – Дўстлик туманидаги «Манаслик чеварлар» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
Мусабеков Бахтияр Турсунбаевич – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзбекистон» локомотив депоси чилангари, Тошкент вилояти
Тлеумуратов Куанишбай Базарбаевич – «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг синтетик газ ишлаб чиқариш цехи бошлиғи
Цой Люция Андреевна – Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг олий тоифали оркестр артисти
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 29 июль