Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келмоқда.
Жанубий Корея раҳбари яқин ҳамкорлик туфайли мамлакатларимиз инқирозни енгиб ўтиши ва икки томонлама алоқалар янги тараққиёт даражасига етишига ишонч билдирган.
Шунингдек, қуйидагилар ҳам самимий табриклар йўллашган:
– Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди;
– Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
– Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко;
– Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон;
– Украина Президенти Владимир Зеленский;
– Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний;
– Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич;
– Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин.
Қутловлар келиши давом этмоқда.