Танзила Норбоева: фаолиятим давомида бор тажриба ва имкониятимни ишга соламан

Сенатнинг биринчи мажлисида Сенат Раиси лавозимига сайланган Т.Норбоева ўз фикрларини билдирди:

– Бу жуда катта шараф ва масъулият деб биламан. Чунки ўтиш даврида муҳтарам Президентимиз билан елкама-елка туриб, халқимиз оғирини енгил қилиш бўйича хизмат қилиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Ярим йил олдин мени бу лавозимга лойиқ кўрганингизда мен ҳечам кутмагандим. Лекин ярим йил ичида жуда кўп нарсаларни ўргандим. Энг асосий ишимиз пастда, қуйи тизимда бўлиши керак.

Парламент сайловлари тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатди. Шу билан бирга кўплаб муаммоли масалалар борлигини кўрсатди. Биз тезроқ иқтисодиётимизни мустаҳкамлашимиз, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Одамларимиз кайфиятини кўтаришимиз керак. Шунингдек, қабул қилаётган қонунлар ижросини ижрочилардан қаттиқ талаб қилишимиз керак.

Ислоҳотлар шу даражада тез бўляптики унинг қонуний асосларини, сифатли қонунчилик базасини яратиш энг асосий вазифамиз. Энг асосий масала аҳолини ҳуқуқий маданиятини тўғри шакллантирмас эканмиз қабул қилинаётган қонун кимга керак.

Инвестиция олиб кириш масаласида ҳам кўплаб ишлар қилиняпти. 2019 йилда 220 триллион сўмлик инвестиция ўзлаштирилган. Бу Ўзбекистон тарихида бўлмаган. Бу инвестициялар самара бериши мумкин агар қонунчилигимиз ишласа. Мен фаолиятим давомида бор тажриба ва имкониятимни ишга соламан, – деди Сенат Раиси.

 

ЎзА