Иқтидорли ўқувчилар танловда синовдан ўтди

11

Ҳозирги вақтда республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари орасида «Ўқиш саводхонлари» танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги махсус буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилиб, асосий мақсади – ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини, ўқиш ва матнни тушуниш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг билимга бўлган қизиқишини оширишдан иборат.

Айни пайтда танловнинг иккинчи куни Нукус шаҳри, Қонликўл ва Чимбой туманларидаги умумтаълим мактабларида давом этмоқда. Жараёнлар Педагогик маҳорат марказининг тажрибали фан методистлари томонидан кузатилиб, методик жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.

Танлов ғолиблари test.avloniy.uz платформасида ўтказиладиган синов топшириқлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган иштирокчилар орасидан сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда аниқланади.

Танлов якунида энг фаол ва билимли ўқувчилар рағбатлантирилади.

Танлов 14 мартга қадар ҳудудларга бўлинган ҳолда давом этади.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги